Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобининг тўлдирилган иккинчи нашри
Ушбу китоб тасаввуф тариқатлари, ҳақиқий тасаввуф, яъни Қуръон ва суннатга илмий равишда ёндашувчи тасаввуф қандай бўлиши, тасаввуфнинг вазифалари, тариқат силсиласи, машҳур тариқат шайхларининг ҳаёти ва фаолиятига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олган. Шунингдек, китобда каромат тушунчаси ва унинг турлари, Аллоҳнинг валий бандалари ва уларга берилган катоматлар, тасаввуфдаги шаҳодат, ваҳдатул вужуд тушунчаларининг келиб чиқиши ва уларнинг моҳияти атрофлича очиб берилган.